АҚШ Путиннинг КХДРга ташрифини диққат билан кузатиб боради
АҚШ Россия президенти Владимир Путиннинг КХДРга ташрифини диққат билан кузатиб боради, дея маълум қилди Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашида стратегик коммуникациялар бўйича координатор Жон Кирби.
“Биз, албатта, буни жуда, жуда диққат билан кузатамиз”, — деди Кирби, аммо Оқ уй “бу сафардан хавотирда эмаслиги”ни таъкидлади.
“Бизни хавотирга солаётган нарса ушбу мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг чуқурлашувидир, бу нафақат украин халқига таъсири юзасидан, балки бу ерда Корея ярим оролидаги вазиятда акс этиши мумкин бўлган муайян ўзаро дўстлик пайдо бўлиши эҳтимоли сабаблидир ҳам”, — дея қўшиб қўйди у.
Аммо ҳозир АҚШ бунга ишора қиладиган белгиларни кўрмаяпти, дея хулоса қилди Кирби.
Эслатиб ўтамиз, Кремль Путин 18—19 июнь кунлари Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг таклифи билан КХДРга ташриф буюришини маълум қилди. Бу давлат раҳбарининг 2000 йилда илк президентлик муддати бошланганидан буён Шимолий Кореяга биринчи ташрифи бўлади. Ким Чен Ин 2023 йил сентябрида Россияга ташрифи чоғида Путинни республикага таклиф қилган эди.
Шарҳлар