АҚШ Марказий Осиёга санкцияларни енгиб ўтишга ёрдам беради

санкции
Фото: Fergana agency

АҚШ Марказий Осиё давлатларига Россияга қарши санкциялар оқибатларини енгиш, улар билан савдони кенгайтириш ва сармоя оқимини таъминлашда ёрдам беришга тайёр, деди Россия ва Марказий Осиё бўйича Миллий хавфсизлик кенгаши директори Николас Берлинер.

Бу ҳақда у Алматада Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳукуматлари ва ишбилармон доиралари вакиллари йиғилган форумда ТАСС мухбири саволларига жавоб бераётган пайтида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар аллақачон минтақага катта сармоя киритмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.