АҚШ Марказий Осиё ёрдамида Хитой монополиясини енгишга умид қилмоқда
Замонавий технологияларда қўлланиладиган ноёб ер элементларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича Хитойнинг амалий монополиясини тугатиш учун Қўшма Штатлар Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари билан фаол ҳамкорлик қилиши керак, дея хабар беряпти Amerika Ovozi телерадиоси.
«Дунёда бу элементлардан яшил энергиядан тортиб, ҳарбий технологияларгача бўлган турли соҳаларда фойдаланиш доимий равишда кенгаяётгани сабабли уларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Хитой ҳозирча ўз конлари билан шуғулланмоқда, аммо янги манбаларга мурожаат қилиш вақт масаласидир. Шундай экан, Қўшма Штатлар бу борада Хитойдан олдинга ўтиб, ушбу ресурсларга бой Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни қатъий олға бошлаши керак», – дейилади хабарда.
Ҳамма нарса фақат Вашингтонга боғлиқ эмас. Марказий Осиё давлатлари, ўз навбатида, бу борада Ғарб давлатлари билан ҳамкорлик қилиш учун қулай сармоявий муҳит яратиши керак. Ҳар ҳолда АҚШ бу мусобақада иштирок этишга мажбур.
Шарҳлар