АҚШ полицияси “Дўстлар” фильми юлдузи Метю Перрининг ўлими юзасидан тергов бошлади

Фото: Matt Sayles / Associated Press

“Дўстлар” сериалидаги Чандлер роли билан танилган актёр Метю Перри 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда latimes.com нашри хабар бермоқда.

Лос-Анжелес полицияси Наркотикларга қарши кураш бошқармаси ва АҚШ почта хизмати кўмагида актёр Метю Перрининг ўлими юзасидан тергов олиб бормоқда.

“Полициянинг таъкидлашича, терговчилар Перрининг ўлимига сабаб бўлган кетаминни қандай олганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. ТМЗ ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга кўра, тергов бир неча ойдан бери давом этмоқда, бироқ у қайси босқичда эканлиги ҳали номаълум. Нашр манбаларининг кўрсатмаларига келадиган бўлсак, терговчилар Голливудда Перрига кетамин берганларни топиш учун ноқонуний моддалардан фойдаланадиган баъзи одамлар билан гаплашган, маълумотга кўра, уни фақат рецепт бўйича олиш мумкин”, – дейилади хабарда.

54 ёшли Метю Перрининг жасади 2023-йил 28-октабрда Лос-Анжелесдаги уйидаги ҳовуздан топилган. Лос-Анжелесдаги тиббий экспертиза идораси актёр ўлимининг асосий сабабини кетаминнинг ўткир таъсири деган хулоса билан қайд этган.

2022 йилда чиққан “Дўстлар, севишганлар ва катта ёвузлик” номли автобиографиясида актёр узоқ йиллар давомида оғриқ қолдирувчи ва алкоголга қарамлик билан курашганини ва бир неча бор реабилитация клиникаларида даволанганини айтган эди.

 

 Anhor.uz амалиётчи мухбири, Ўз ЖОКУ 4-босқич талабаси Ёқутхон Содиқжонова тайёрлади 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.