АҚШ Путин Украинага қарши ядро қуролини қўллашига тайёргарлик кўраётганди – CNN
2022 йил ёзининг охири ва кузининг бошида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Вашингтоннинг Украинада ядро қуроли қўлланилиши эҳтимоли бўйича режаларни муҳокама қилиш учун бир қатор йиғилишларни ўтказган. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар бу борадаги хавотирларини Хитой ва Ҳиндистон билан ўртоқлашган, деб ёзади CNN.
Вашингтоннинг хавотирларига Америка разведкасидан олинган маълумотлар, шунингдек, Украина армиясининг муваффақиятлари фонида турли даражадаги Россия Федерацияси вакилларидан тегишли таҳдидлар тўлқини сабаб бўлган. 2022 йил сентябрида Путиннинг ўзи бу ҳақда маълум қилган, бу нафақат Ғарб давлатлари, балки Россия Федерацияси «дўстона» мамлакатлар деб ҳисоблаган Ҳиндистон ва Хитой раҳбарлари томонидан ҳам танқид қилинди.
CNN суҳбатдошларининг фикрича, айнан Россия Федерациясини унинг «шериклари» томонидан танқид қилингани кескинлашувнинг олдини олишга ёрдам берган.
Шарҳлар