АҚШда Boeing 737 самолёти парвоз чоғида ташқи қопламасининг бир қисмидан ажралди

Foto: Daily Mail

United Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти Американинг Орегон штати Медфорд шаҳрига ташқи панелсиз қўнди, деб хабар беради Fox News компания вакилига таяниб.

Рейс Сан-Францискодан учиб чиқиб, якуний манзилга — Роуг Вэлли халқаро аэропортига Тошкент вақти билан 16 март куни 01:45 да эсон-омон қўнган.

Инспекция парвоздан кейинги текширув чоғидагина самолётда ташқи панель йўқлигини аниқлаган. Шундан кейин аэропорт ўз ишини тўхтатган, самолёт қопламасининг йўқолган қисмини топиш мақсадида учиш-қўниш йўлаги ва аэродром текшириб чиқилган, аммо ҳеч нарса топилмаган.

Самолёт бортида 139 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган, улар жабр кўрмаган.

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.