АҚШ Сенати ҳукуматни вақтинчалик молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Фото: РИА

АҚШ Сенати қисқа муддатли молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, бу шатдаун (ҳукумат ишининг тўхтатилиши)га йўл қўймаслик имконини беради. Лойиҳани ёқлаб 77 сенатор овоз берди, 13 киши қарши чиқди, деб ёзади “Коммерсантъ”.

Ҳужжат имзолаш учун АҚШ президенти Жо Байденга йўналтирилди. Молиялаштириш тўғрисидаги амалдаги қонуннинг амал қилиш муддати турли муассасалар учун 1 ёки 8 мартда тугайди. Қонун лойиҳаси уларни тегишли равишда 8 ва 22 мартгача узайтиради.

АҚШ Конгресси 2024 молия йили учун бюджет лойиҳасини 2023 йил сентябридан буён келиша олмаяпти. Конгрессменлар давлат муассасаларини вақтинчалик молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини уч марта қабул қилишга улгурган. Харажатлар қисқартирилишини ва Америка чегаралари кучайтирилишини талаб қилаётган республикачилар позицияси туфайли қийинчиликлар юзага келмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.