АҚШ Сенати Россия уранини импорт қилишни тақиқлашни қўллаб-қувватлади

Фото: Радио 1

АҚШ Сенати Россиядан бойитилган уранни олиб киришни тақиқлашни қўллаб-қувватлади – бу ҳақдаги қонун бир овоздан қабул қилинди. Ушбу ҳужжат энди президент Жо Байден томонидан имзоланиши керак, деб хабар бермоқда BBC.

Вакиллар палатаси ушбу қонун лойиҳасини ўтган йилнинг декабрь ойида маъқуллаган эди.

Қонунга кўра, Россиядан бойитилган ураннинг АҚШга импорти ҳужжат кучга кирганидан кейин 90 кундан кейин тўхтатилади.

Реутерс статистик маълумотларига кўра, 2022 йилда АҚШ атом электр станциялари бойитилган ураннинг тахминан 12 фоизини Россиядан импорт қилган.

Бироқ, Bloombergнинг ёзишича, 90 га яқин Америка ядро реакторлари ураннинг деярли 25 фоизини Россиядан олган ва бу уни АҚШга ушбу материалнинг энг йирик хорижий етказиб берувчисига айлантирган.

АҚШ Сенатининг энергия ресурслари қўмитаси томонидан келтирилган маълумотларга кўра, АҚШда уран сотиш ҳар йили Россияга 1 миллиард долларга яқин даромад келтирган.

Оқ уйнинг импортни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига тушунтириш хатида бу қонун “миллий хавфсизлик устуворлиги” эканлиги айтилган.

«Россиядаги уран манбаларига таяниш Америка иқтисодиёти ва Россиянинг Украинадаги уруши туфайли янада таранглашган фуқаролик ядро саноати учун хавф туғдиради», деди АҚШ маъмурияти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.