АҚШ Украинага узоқ масофага учадиган ракеталарни тақдим этиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Агар Конгресс Украинани молиялаштириш бўйича қонун лойиҳасини маъқулласа, 300 км гача масофага учадиган ATACMS ракеталари Киевга ҳарбий ёрдамнинг биринчи пакетларидан бирига киритилиши мумкин, – деди Пентагон вакиллари NBC News телеканалига.
Гарчи Америка ва Украина нашрлари Киевга яширинча оз сонли узоқ масофали ракеталар юборилгани ҳақида хабар беришган бўлса-да, расмий равишда Қўшма Штатлар Киевни 90 км дан ошмайдиган юқори аниқликдаги тезкор-тактик ракеталар билан таъминлади. Хусусан, Wall Street Journal бу ҳақда 2023 йил октябрь ойида ёзганди.
NBC News манбаларининг сўзларига кўра, Пентагонда ATACMS тизимининг чекланган захираси мавжуд, агар Пентагон захирани тўлдириш учун молиявий ёрдам олмаса, уларни Украинага жўнатиши даргумон.
Бироқ, агар молиялаштириш маъқулланса, Қўшма Штатлар узоқ масофали ATACMS, шунингдек, бошқа ўқ-дорилар ва артиллерияларни дарҳол Украинага ўтказишга тайёр, дейди нашр манбалари.
Шарҳлар