АҚШда кучли довуллар 20 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди

ураганы сша
Фото: edition.cnn.com

АҚШнинг тўртта штатида тўфон ва торнадолар оқибатида камида 20 киши, жумладан, тўрт бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

“Қўшма Штатларнинг марказий қисмида бир кеча-кундузда олдиндан келиши кутилган торнадолар оқибатида тўрт штатда камида 20 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлди”, — дейилади нашрда.

Телеканал шунингдек, 26 май куни Миссисипи дарёси водийси, Огаё ва Теннесси штатларида 109 миллион атрофидаги одам кучли дўл, шамол ва торнадо хавфи остида қолганини таъкидлаган.

Аввалроқ CNN телеканали АҚШнинг учта штатида бўрон ва торнадолар оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Техаснинг Кук округида кучли бўрон оқибатида камида етти киши ҳалок бўлган.

АҚШ президенти Жо Байден бўронлар келишидан хабардор бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.