АҚШда Навальнийнинг 2020 йилдан буён ёзган хотиралари нашр этилиши кутилмоқда

Навальный
Фото: REUTERS/Tatyana Makeyeva

Колониядан вафот этган Алексей Навальний «Патриот» номли хотиралар китобини ёзган бўлиб, у АҚШдаги Knopf нашриёти томонидан 22 октябрда нашр этилади ва биринчи нашр ярим миллион нусхада чиқади. Хотиралар бир қанча мамлакатларда чоп этилади, деб ёзади New York Times.

Ўз тарихини ўз сўзлари билан ҳикоя қилувчи бу китоб унинг сўнгги қаршилик намойишига айланади, дейди унинг турмуш ўртоғи Юлия Навальная. Навальнаянинг фикрича, хотиралар унинг тарафдорларига илҳомбахш таъсир кўрсатиши мумкин.

«Бу китоб фақат Алексейнинг ҳаёти ҳақидагина эмас, балки у диктатурага қарши курашиш йўлида жонини фидо этган собит туришнинг гувоҳидир«, – дейди Навальная.

Нашриёт ўз навбатида Навальнийнинг хотираларида «унинг ўзгаришларга қаршилик кўрсатиб бўлмаслиги ҳақидаги ишончи» акс этишини маълум қилди.

Knopf вакилининг айтишича, Навальний хотираларни ўзи ёзган, айрим қисмларни айтиб турган, Юлия Навальная эса нашриётчи билан ҳамкорликда қўлёзмани таҳрир қилиш ва унга ишлов бериш устида ишламоқда. Нашриёт вакили айтишича, китоб рус тилида ҳам чиқади.

New York Times ёзишича, Навальний 2020 йилда асаб-фалажлаш моддаси билан заҳарланганидан кейин хотиралар ёзишни бошлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.