АҚШда бепарво ота-оналар 15 йилга қамалди

Фото: нигоҳ

​АҚШда мактабда отишма содир этган ўсмир Итан Крамблининг ота-онаси 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.  Аввал ҳам улар қасддан бўлмаган қотилликда айбдор деб топилганди.

«Жеймс ва Женнифер Крамбли АҚШда ноадекват руҳий ҳолатда бўлган ўғлини тўхтатмагани учун суд қилинган биринчи ота-она бўлди. Улар ўғлининг руҳий саломатлиги ёмонлашганининг аниқ белгиларига эътибор бермаган ва ҳатто унга мактабдаги отишмада ишлатган ярим автоматик тўппончани ҳам сотиб олишган», – дейилади хабарда.

Отишма куни Итаннинг ота-онаси ўғлининг жуда хавотирли расми туфайли мактабга чақирилган. Бироқ улар ишга боришлари кераклигини айтиб, суҳбатни тўхтатган ва ўғлини синфга қайтаришган.

Бир умрлик қамоқ жазосини ўтаётган 5 ёшли Итан тўрт нафар синфдошини ўлдириб, яна етти кишини жароҳатлаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.