Араб Лигаси УНРWАнинг Исроилда тақиқланишига қарши
Пайшанба куни Араб Давлатлари Лигаси (ЛАС) Исроил ҳукуматининг БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишлар агентлиги (UNRWA) фаолиятини тақиқловчи резолюция лойиҳасини маъқуллаганини «яроқсиз» деб атади ва БМТнинг қарши резолюцияси зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Араби21» хабар бермоқда.
Араб Лигаси давлатларининг доимий вакиллари Яман доимий вакили вазифасини бажарувчи Али Солиҳ Мусо бошчилигидаги Лига кенгашининг фавқулодда йиғилишида Иордания томонидан тақдим этилган сўров асосида шундай резолюцияни қабул қилишга чақиришди.
Кенгаш «Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудида UNRWA фаолиятини тақиқлаш бўйича ноқонуний чоралар кўришга бўлган энг қатъий уринишини» қоралади.
Аввалроқ Исроил Кнессети (парламенти) UNRWA фаолиятини тақиқловчи ҳамда БМТнинг ушбу тузилмаси иммунитети ва имтиёзларини бекор қилувчи иккита қонун лойиҳасидан иборат пакетни маъқуллаган эди.
Шарҳлар