Ғарб Россиянинг Европадаги саботаж акцияларига жавоб тайёрламоқда
Латвия президенти Эдгарс Ринкевичс Financial Times газетасига берган интервьюсида НАТО бўйича иттифоқчилар альянс аъзолари ўртасида ўзаро мудофаа бўйича 5-моддага мурожаат қилмасдан қандай жавоб беришни аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, эҳтимолий жавоблар орасида россиялик дипломатларнинг ўзлари аккредитациядан ўтган мамлакатдан чиқиб кетишини тақиқлаш ҳам бор. Илгари шундай саботаж ҳолатлари кучайган Польша шундай қадам ташлаган эди.
Муҳокама қилинаётган бошқа вариант – Украинага қарши уруш Россияга қанчалик қимматга тушаётгани ҳақида Россия Федерациясида ахборот кампаниясини олиб бориш.
«Агар сиз ўртаҳол россиялик бўлсангиз, бир кунни ҳам Россия кучлари томонидан кўп сонли қурбонлар бўлганини эсламасдан ўтказмаслигингизкерак» – дейди АҚШ Давлат департаментининг собиқ маслаҳатчиси, таҳлилчи Элиот Коэн.
Прагада бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “Кремль НАТОнинг фронт яқинидаги давлатларга қарши гибрид ҳужумларни кучайтираётгани, таъминот омборларига ўт қўйиб, уларни саботаж қилаётгани, Болтиқбўйидаги денгиз чегаралари ва демаркацияларига эътибор бермай, тобора кўпроқ киберҳужумлар ва дезинформацияларни тарқатаётганини” маълум қилган.
Шарҳлар