Ҳарбий рўйхатга турмаган 17 ёшли украиналикларга чақирув қоғози юборилади
Ҳарбий рўйхатга турмаган 17 ёшга тўлган Украина фуқароларига чақирув қоғози юборилади, бу чораларнинг сафарбарликка алоқаси йўқ…
Бу ҳақда Украина қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари саҳифасида маълум қилинди.
Тушунтирилишича, қонунга кўра, ҳарбий рўйхатга олинган йили 17 ёшга тўлган эркак фуқаролар январь-март ойларида буни амалга оширишлари шарт.
«Муайян сабабларга кўра ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтмаган йигитлар, рўйхатдан ўтиш жойида Ҳудудий тўлдириш марказига келиш ва ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтиш учун чақирув қоғози ёрдамида хабардор қилинади», – дея тушунтиради Украина қуролли кучлари.
Бироқ, ҳарбий рўйхатга қўйиш давом этаётган сафарбарлик фаолияти билан боғлиқ эмас.
Улашиш:
Шарҳлар