Арманистон бош вазирининг вертолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди
Арманистон бош вазири Никол Пашинян бортида бўлган вертолёт Арманистон шимолидаги Ванадзор шаҳридаги стадионга фавқулодда қўнди. У Арманистон-Озарбайжон чегарасида, Тавуш вилоятидаги Баганис қишлоғига йўл олган.
Бош вазир ижтимоий тармоқларда шундай ёзди: “Азизларим, ҳаммаси яхши. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вертолётимиз Ванадзорга режадан ташқари қўнди. Энди биз саёҳатни машинада давом эттирамиз. Ҳаммага хайрли кун тилайман”.
Улашиш:
Шарҳлар