Арманистон Брюсселда НАТО билан ҳарбий ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди
Ереван ва альянс вакиллари НАТО штаб-квартирасида Арманистон ва ушбу блок ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик дастурларини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди, деб ёзади “Интерфакс”.
“29-30 апрель кунлари Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари полковник Артур Ероян бошчилигидаги делегация НАТО штаб-квартирасида Арманистон Мудофаа вазирлиги ва НАТОнинг мудофаа таълимини ривожлантириш дастурининг йиллик муҳокамаларида иштирок этди. Дастур доирасида Арманистондаги ҳарбий таълим муассасалари ва ўқув марказларига кўрсатилаётган ёрдам натижалари муҳокама қилинди ва ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди”, — дейилади Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Арманистон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбарининг ўринбосари НАТО халқаро ҳарбий штаб-квартирасининг хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича директори генерал-лейтенант Дачан Тибериу Шербан билан ҳам учрашди.
Мудофаа вазирлиги таъкидлаганидек, “Арманистон-НАТО ҳарбий ҳамкорликнинг амалдаги дастурлари ва уларни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди”.
Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини ҳам келишиб олдилар ва 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олдилар.
Шарҳлар