Арманистон КХШТдан чиқади. Ушбу жараён муддати ҳозирча белгиланмаган

Фото: пресс-служба президента РФ

Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан (КХШТ) чиқади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян парламентдаги ҳукумат соати чоғида маълум қилди.

Чиқамиз. Бу қачон бўлишини ўзимиз ҳал қиламиз. Сиз нима деб ўйлайсиз? Кейинги қадам нима? Биз ортга қайтамиз, деб ўйлайсизми? Йўқ, бошқа йўл йўқ. Хавотир олманг, биз ортга қайтмаймиз”, деди у мухолифатчи сиёсатчининг Арманистон нега КХШТдан норозилигини билдирган ҳолда уни тарк этмаяпти, деган саволига жавобан (иқтибосни “Интерфакс” келтиради).

Бунгача Пашинян Арманистон бир ой ичида Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолашга тайёрлигини айтган эди.

Ҳа, биз бир ой ичида тинчлик шартномасини имзолашга тайёр эканлигимизни эълон қилдик. Бу бизнинг баҳолашимизга кўра, тинчлик битими матни ҳозир тўлиқ етилган ва уни якунлаш ва имзолаш мумкин, деган маънони англатади”, — деди у.

Бугун, аввалроқ, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар қўшинлари Тоғли Қорабоғ ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетилганини маълум қилганди.

Февраль ойидан бери Арманистоннинг КХШТдаги иштироки музлатиб қўйилган. Пашинян Россияни бир неча ой олдин арман халқини ҳукуматни ағдаришга чақирганликда айблади.

Шундан сўнг Арманистон Россия ҳукуматига Еревандаги Звартноц аэропортида россиялик чегарачилар фаолиятини тўхтатиш тўғрисида расмий хат юборди.

Арманистондаги Россия қўшинлари Гюмридаги 102-ҳарбий базада жойлашган. Улар хизмат қилишни истамагани учун Арманистонга жўнаб кетган россиялик дезертирларни ўғирлаб, ўз базасида ушлаб турган камида иккита ҳолат маълум. Ўғирланганлардан бири Россияга депортация қилинган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.