Арманистон КХШТнинг “Бузилмас биродарлик – 2024” машқларида қатнашишдан бош тортди
Қозоғистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг янги машғулотлари бўлиб ўтмоқда. “Бузилмас биродарлик-2024” манёврларида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг тинчликпарвар контингентлари иштирок этмоқда.
Арманистон бу машқларда қатнашишдан бош тортди. Бош вазир Никол Пашинян аввалроқ КХШТ унинг мамлакати хавфсизлигига таҳдид солаётганини айтиб, Ереван КХШТдан узоқлашаётгани ва тез орада қайтиб келмайдиган нуқтадан ўтишини таъкидлаган эди.
Машғулотларда 2000 нафар ҳарбий хизматчи, 500 бирлик зирҳли ва автомобиль техникаси, Ми-17, Ми-35 вертолётлари, Ил-76 ва Си-295 самолётлари, шунингдек, дронлар иштирок этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар