Қарши шаҳрида маҳалла аҳолиси 10 кундан бери лойқа сувдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда
10 кундан буён Қарши шаҳри, Шоҳбекат маҳалласидаги фуқароларнинг хонадонларида лойқа сув оқмоқда. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, аввалига шаҳар сув таъминоти корхонаси маъмурияти муаммони яқин соатларда ҳал қилишга ваъда берган, бироқ шундан сўнг масъул шахслар фуқаролар қўнғироқларига жавоб бермаган.
“Биз И.Каримова кўчаси, 20-уйда яшаймиз. 10 кундан бери жўмракдан лой, ифлос сув оқмоқда. Шаҳар сув таъминоти корхонаси маъмурияти муаммони тезда ҳал қилишга ваъда берди ва тез ёрдам бригадаси етиб келиб, ҳаммасини бартараф этишига ишонтирди. Биз сув учун аванс тўлови қилганимизга қарамай, ҳали ҳам кутмоқдамиз… Биз идишдаги сувни сотиб олишга мажбур бўляпмиз, чунки жўмракдан оқаётган сувни ичиш ҳам, ишлатиш ҳам мумкин эмас”, деб ёзади Шоҳбекат маҳалласи аҳолисидан бири.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ҳамма жойда, айниқса, жанубий ҳудудларда аномал иссиқлик кузатилмоқда.
Шарҳлар