Қашқадарё вилоятида тўрт автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди: жабрланган киши бор
Қашқадарё вилоятида юк машинасидан ажралган тиркама учта автомобилга бориб урилган, дея хабар беради вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.
Бошқарма маълумотларига кўра, ҳодиса 15 сентябрь куни соат 13:20 атрофида М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 83-километрида Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида содир бўлган. “КАМАЗ” юк машинасининг тиркамаси ажралиб, бошқа “КАМАЗ”, “Labo” ва тўхтаб турган “Cobalt” автомобилларига келиб урилган.
Ҳодиса оқибатида Labo ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар