Астана полицияси Бишимбаевнинг ишини кўриб чиқаётган судьяга таҳдидлар бўлаётгани ҳақида иш қўзғатди

Фото: телеграм-канал BES.media

Полиция Куандик Бишимбаев ишини олиб бораётган судьяга таҳдидлар туфайли жиноий иш очди. Айжан Кулбаеванинг рақамига номаълум рақамдан қўнғироқлар ва хабарлар кела бошлаган. Шу сабабли, у ҳимояга олинган.

Интернетда кўплаб салбий хабарлар ҳам аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 411-моддаси 1-қисми (Судьяга туҳмат) билан иш қўзғатилган.

Олий суднинг таъкидлашича, қонун ҳар қандай шахснинг одил судловни амалга оширишга таъсир кўрсатишини, жумладан, туҳмат қилувчи материаллар ёки таҳдидларни чоп этишни тақиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев томонидан унинг рафиқаси Салтанат Нукенованинг Астанадаги ресторанлардан бирида ўлдирилиши бўйича шов-шувли иш кўриб чиқилмоқда. Суд-тиббиёт экспертининг хулосасига кўра, Бишимбаев қизни 8 соатга яқин вақт давомида ўлдирган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.