Астанада Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари якунланди: Ўзбекистон медаллар ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади
Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Беш кун давомида турли мамлакатлардан келган спортчилар спортнинг 21 тури бўйича ўзаро куч синашди ва кўчманчилар маданияти маҳорати ва руҳини намойиш этди.
Соврин жамғармасининг умумий миқдори 253 миллион тенгени ташкил этди. Қозоғистон 114 та медални қўлга киритди: 44 та олтин, 33 та кумуш ва 37 та бронза. Бу қозоғистонликларга медаллар жамғармасида ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.
Иккинчи ўринда 18 олтин, 21 кумуш ва 25 бронза медали билан Қирғизистон терма жамоаси, учинчи ўринда 47 медаль билан Россия, 11 олтин, 12 кумуш ва 11 бронза медали билан Ўзбекистон кучли тўртликни якунлади.
Аввалроқ 2026 йилда Ўзбекистон VI Жаҳон кўчманчилар ўйинларига мезбонлик қилиши маълум бўлган эди.
Шарҳлар