Ерга 2024 RW1 астероиди тушди (видео)

Ерга Тинч океанининг жанубий қисми узра 2024 RW1 астероиди келиб тушди, деб ёзади Meduza. Натижада Филиппин осмонида кучли чақнаш кузатилди, ҳодиса маҳаллий вақт билан 00:45 да (Тошкент вақти билан 4 сентябрь 21:45 да) юз берди. Астероид атмосферада ёниб кетди.

Астрономлар Ерга яқинлашиб келаётган, узунлиги бир метргача бўлган астероидни (Тошкент вақти билан) 4 сентябрь куни 10:43 да пайқаган. Уни Американинг Аризона штатидаги обсерватория мутахассислари аниқлаган. Астероидга дастлаб SAQTDL2 номи берилган, кейинроқ уни 2024 RW1 деб қайта номлашган. Унинг қулаш тезлиги сониясига 17,6 километр ёки соатига 63 360 километрга тенг бўлган.

Ижтимоий тармоқларга космик объектнинг қулаши акс этган видеолар жойланди, улар Филиппин шимолида олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.