Astra нашри УҚК Курск областига ёриб кирганидан кейин бедарак йўқолган 42 нафар муддатли чақирувдаги аскарнинг шахсини аниқлади
Astra нашри Украина Қуролли кучлари (УҚК) ҳужуми бошланганидан кейин Курск областида бедарак йўқолган 42 нафар муддатли чақирувдаги ааскааарнинг шахсини тасдиқлаганини таъкидлмоқда. Йўқолган 42 кишининг барчаси Брянск области Клинци шаҳрида жойлашган 12721-ҳарбий қисмнинг 488-полкида хизмат қилган, деб ёзади Astra.
Astra томонидан шахси тасдиқланган бедарак йўқолган жнгчилар орасида Москва, Ростов-Дон, Абакан, Новосибирск ва Липецк областлари, Коми, Бурятия ва бошқа областлар аҳолиси бор.
Аввалроқ “Важные истории” УҚК муваффақиятидан сўнг қариндошлари томонидан қидирилаётган 22 нафар ҳарбий хизматчини аниқлагани ҳақида хабар берган эди. Сўз Astra ёзган ўша бўлинманинг аскарлари ҳақида бормоқда.
Шарҳлар