ASTRA: уч боланинг отаси қўлида кишан билан мажбуран Украинага урушга юборилди
Бир нечта ҳарбий хизматдан бош тортган фуқаро билан бирга уч фарзанднинг 48 ёшли отаси ҳам Украинага мажбуран жўнатилди. Бу ҳақда сафарбар қилинган Евгений Лесковнинг рафиқасига таяниб ASTRA хабар беради.
ASTRA томонидан чоп этилган видеода Лесков автобусга кишанланган ҳолда олиб кетилган. У билан бирга автобусда яна бир нечта эркак бор эди.
Лесковнинг рафиқасига кўра, 15 апрель куни бир нечта сафарбар қилинган киши Уссурийскдаги 24776-сонли ҳарбий қисм казармаларида қамалган. Кейинроқ уларнинг ҳужжатлари олиб кетилиб, ҳарбий полиция ҳамроҳлигида аэропортга жўнатилган.
Лесков ўтган йилдан бери урушда қатнашишни «рад этишга уринмоқда» ва «қамоқ жазосига рози бўлган». ASTRA ёзганидек, у бир нечта касалликларга, шу жумладан гипертоник криз касаллигига чалинган.
Шарҳлар