AstraZeneca ўз вакцинаси тромбозни келтириб чиқариши мумкинлигини илк бор тан олди

Фото: РИА Новости

AstraZeneca Британия-Швеция фармацевтика компанияси ўзининг коронавирусга қарши препарати ўлимга олиб келадиган ножўя таъсир – тромбозни келтириб чиқариши мумкинлигини биринчи марта тан олди, деб ёзади “РБК” нашри The Telegraph нашрига таянган ҳолда.

Нашрнинг суд ҳужжатларига таяниб ёзишича, компания Оксфорд университети билан биргаликда ишлаб чиққан вакцина беморларга жиддий зарар етказган ёки ҳатто ўлимга олиб келгани учун жамоавий қарши даъво қўзғатилган.

Жабрланганлар ва марҳумларнинг яқинлари AstraZeneca компаниясидан 100 миллион фунт стерлинггача товон пули талаб қилишмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.