Грузия мухолифат партияси офисига ўнлаб одамлар ҳужум қилди
Грузиядаги энг йирик мухолифат партияси Бирлашган Миллий Ҳаракатнинг офисига ўнлаб ниқобли одамлар ўтган кечада ҳужум қилди.
«Ҳужум ярим соатдан ортиқ давом этган. Офиснинг жабҳаси шикастланган, ойналари синган ва байрам жиҳозлари шикастланган», – дейилади партия баёнотида.
БМҲ раиси Леван Хабеишвилига кўра, ҳужумчилар тош ва таёқлар билан қуролланган. Офисдагилар уларнинг бинога киришига тўсқинлик қилган.
Хабеишвилининг сўзларига кўра, полиция бир соатдан кейин воқеа жойига келган.
Улашиш:
Шарҳлар