АҚШнинг Суриядаги авиабазаси ҳужумга учради
Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида АҚШ ҳарбий базасига қарата снарядлар отилди, бироқ улар объектга бориб тегмади. Бу ҳақда Reuters америкалик мансабдорларга ва хавфсизлик органларидаги манбаларига таяниб хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
Америка авиабазаси атрофларига олтита снаряд учирилган, улар яқинга келиб тушган. АҚШ бошчилигидаги коалиция артиллериядан ўққа тутиш орқали жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, 11 август куни АҚШ ва коалитсиянинг бир нечта ҳарбийлари Сурияда учувчисиз учар қурилма ҳужум қилиши оқибатида жабрланган эди. Ундан аввалроқ эса Ироқдаги Айн-ал-Асад авиабзасига ракета ҳужуми уюштирилиб, беш ҳарбий хизматчи яраланган эди.
Улашиш:
Шарҳлар