Австрия Украинадаги уруш бўйича музокаралар жойи бўлишни истаяпти

Фото: traveller-eu

Австрия Украина ва Россия ўртасида музокаралар олиб боришга чақирди. Австрия канцлери Карл Нехаммер Дональд Трамп билан телефон суҳбатида мамлакатнинг халқаро мулоқот жойи сифатидаги узоқ анъаналарини эслатиб, шундай ташаббусни эълон қилди.

Dpa маълумотларига кўра, суҳбат чоғида Трамп Нехаммердан Россиянинг Украинага бостириб киришидан бир неча ҳафта ўтиб Москвада бўлиб ўтган Россия президенти Владимир Путин билан шахсий учрашуви ҳақидаги таассуротлари ҳақида сўраган. Кейин Австрия канцлери Кремлга ташрифини вазиятни “дипломатик йўл билан ҳал қилиш имкониятларини ўрганиш” билан изоҳлади.

Австрия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлса-да, НАТО аъзоси эмас, лекин доимий равишда Россия Федерациясига қарши барча санкцияларни қўллаб-қувватлайди. Нехаммер, ўз навбатида, Москва билан музокараларни имкон қадар тезроқ бошлаш тарафдори бўлган етакчи европалик сиёсатчилардан бири.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.