Автобуси Мойка дарёсига тушиб кетган компанияни Валентина Матвиенконинг дугонаси ташкил қилиб, унга 25 йил раҳбарлик қилган
Санкт-Петербургда йўловчилари бўлган автобус “Поцелуев” кўприги яқинида Мойка дарёсига қулади. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, уч киши ҳалок бўлган, иккитаси оғир аҳволда, яна тўрт нафари клиник ўлим ҳолатида. Дарёга қулаган автобус ҳайдовчиси маҳаллий “Такси” МЧЖ ходими, дея хабар беради Санкт-Петербург транспорт қўмитаси.
“Важные истории” нашри ушбу компания 2021 йилда 2022–2028 йилларга мўлжалланган шаҳар йўналишларида йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш бўйича еттита давлат шартномасини ютганини тасдиқлади.
Компанияга 1997 йилда Татьяна Калюжная томонидан асос солинган, бозор иштирокчилари уни Санкт-Петербургнинг собиқ губернатори Валентина Матвиенконинг дугонаси дейишган. 2023 йил январигача Калюжная компаниянинг ягона асосчиси эди. 2022 йилда бизнес оммавий ахборот воситалари Калюжная ўз компаниясини “Питеравто” холдингига рамзий нархга сотмоқчи эканлигини ёзишганди: «аслида бу савдо эмас, балки совға бўлади».
Энди компаниянинг ягона асосчиси Павел Владимирович Кузнецов бўлиб, у илгари Калюжнаянинг фамилиядошлари Александр ва Андрей исмли шахсларга тегишли бўлган “Стандарт” МЧЖ ходими бўлган.
Шарҳлар