БАА банклари Хитой электр маҳсулотлари учун Россиядан тўловларни блокировка қилмоқда

Фото: Деловые Эмираты

“Коммерсант” газетасининг ёзишича, блокировка қилиш ҳолатлари техника Бирлашган Араб Амирликлари орқали эмас, тўғридан-тўғри Россия Федерациясига етказилган ҳолатларда содир бўлмоқда, деб ёзади DW.

Нашр манбасининг қайд этишича, илгари Россия компаниялари БАА дан Хитойга электроника маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида фойдаланган. Тўловларни амалга ошириш учун комиссия фақат 1-3% ни ташкил қилган. Бироқ банклар АҚШнинг иккиламчи санкциялари таҳдиди туфайли транзакцияларни рад этишни бошлади.

“Бештау” электроника ишлаб чиқарувчиси бош директори Олег Осиповнинг сўзларига кўра, блокировкалар Хитой банклари томонидан бошланган. Шу тарзда, улар Дубай ташкилотларидан ўзларига келиб тушган маблағлар, шунингдек, божхона декларацияси тўғрисидаги маълумотларни сўрашни бошладилар, дея аниқлик киритади у.

Владимир Путин Хитойга ташрифи чоғида томонлар, жумладан, Хитой банклари орқали тўловларни кечиктириш масаласини муҳокама қилишганди. Reuters агентлигига кўра, молия секторида Пекин ҳудудий банкларни фаолроқ ишга сола бошлаган, бу эса Вашингтон учун назорат қилиш қийинроқдир. Куздан бошлаб эса Россия Федерацияси ва Хитой ўртасида, айниқса, қишлоқ хўжалигида бартер алмашинуви ўрнатилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.