БААда раввинни ўлдиришда гумон қилинаётган шахслар кимлиги маълум бўлди

Фото: Israel hayom

БАА Ички ишлар вазирлиги 2024 йилнинг 21 ноябрида ғойиб бўлган раввин Цви Коганнинг ўлдирилишида гумон қилинаётганларнинг исмларини маълум қилди. Мазкур ҳолат юзасидан 3 нафар Ўзбекистон фуқароси: 28 ёшли Олимбой Тохирович Т. ва Маҳмуджон Абдулраҳим, шунингдек, 33 ёшли Азизбек Камилович И. ҳибсга олинган.

БАА ҳуқуқ-тартибот идоралари маҳбусларнинг ниқоб кийган суратларини чоп этди. Аниқланишича, эркаклар мамлакатга визалар билан келган, бу эса гумондорларни тезда аниқлаш ва қўлга олишга ёрдам берган. Ҳозирда терговни якунлаш учун ишлар прокуратурага ўтказилган.

Яҳудийларнинг “Хабад” ҳаракати вакили, БААда яшовчи Цви Коган кенг кўламли қидирув ва тергов операциясидан сўнг ўлик ҳолда топилган. Расмийлар унинг Молдова фуқароси эканлигини, Дубайдаги “Римон” кошер супермаркетини бошқарганини ва яҳудий жамиятининг фаол иштирокчиси эканлигини таъкидлайди.

БАА Ички ишлар вазирлиги хавфсизлик хизматларининг кеча-ю кундуз ишлаши ва замонавий технологиялар, жумладан, виза ҳаракатини назорат қилиш тизими туфайли мамлакат аҳолиси ва меҳмонларининг хавфсизлиги таъминланаётганини таъкидлади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.