Тожикистон президентининг куёви БААдаги элчи лавозимини эгаллади
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўз куёви Ашраф Гуловни Тожикистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси этиб тайинлади, деб ёзади “24.kg” “Радио Озоди”га таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, сўнгги уч йил давомида Ашраф Гулов Тожикистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимида ишлаб, ўз хизмат ваколатларидан рафиқаси Парвина Раҳмоннинг тиббий ва ҳарбий форма тикиш бўйича “Сифат саноат” компаниясини илгари суриш учун фойдаланган.
2021 йил декабрида Ашраф Гулов “Тожикистон ва Туркия компанияларининг тиббий ва фармацевтик саноат соҳасидаги шериклиги” мавзусида вебинар ташкил қилган, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар