БААдаги мушкабозлик Гиннеснинг рекордлари китобига кирди

Фото: Лента

Бирлашган Араб Амирликларида янги йил байрами мушакбозликлари икки марта Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб ёзяпти ТАСС.

Мушакбозликлар бир вақтнинг ўзида иккита номинацияни қўлга киритди – сувдаги энг узун мушаклар чизиғи ва осмондаги энг узун оташин мушакбозлик.

Намойишлар Ал Маржан сунъий архипелаглари ва Ал Ҳамра ҳудуди ўртасидаги 4,5 км узунликдаги қирғоқ чизиғида бўлиб ўтди. Унда сувга ўрнатилган пиротехникадан ташқари, 1 мингдан ортиқ мушаклар ва ЛEД дронлари, шунингдек, акробатик маневрларни бажарувчи энгил самолётлар иштирок этган.

Тадбир давомида дронлар ҳавода Рас ал-Хайманинг ўзига хос табиий ландшафтини акс эттирувчи расмларни намойиш этди, унинг асосий таркибий қисмлари чўл, Форс кўрфази қирғоқлари ва Ҳажар тоғларидир. Дронларнинг ҳаракатлари Янги йил шоуси учун махсус яратилган мусиқий асарлар билан ҳамоҳанг эди.

Саккиз дақиқалик томошага 50 мингга яқин одам тўпланганди, дейди департамент вакили. 2022-йилда Рас-ал-Хайма амирлиги “Бир вақтнинг ўзида узоқдан бошқариладиган дронларнинг энг кўп мушакбозлик отишмалари” ва “Масофадан бошқариладиган дронлар томонидан яратилган осмондаги энг катта дисплей” бўйича иккита жаҳон рекордини ўрнатганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.