Хитой 24 йил ичида биринчи марта Вашингтонга иккита баҳайбат панда юборди

Фото: ИА Регнум

Хитой 24 йил ичида биринчи марта АҚШ пойтахти Вашингтон ҳайвонот боғига иккита баҳайбат пандани юборди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

14 октябрь куни эркак панда Бао Ли ва ўрғочи панда Син Бао Хитой жануби-ғарбидаги тоғларда уларнинг табиий муҳити яқинида жойлашган Дуцзянъяндаги баҳайбат пандалар тадқиқот базасини тарк этди.

Пандалар Америка ҳайвонот боғига FedEx Boeing 777 юк самолётида келтирилди, у Panda Express деган ном олди.

Бундан аввалги пандалар жуфтлиги 2023 йил ноябрида ўз боласи билан Хитойга қайтиб кетган эди. Ўша йилиёқ Хитой етакчиси Си Цзиньпин АҚШга янги пандаларни юборишга ваъда берган ва уларни “Хитой ва Америка халқлари ўртасида дўстлик элчилари” деб атаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.