Байден Россияга қарши санкцияларни бузган хорижий банкларни АҚШ молия тизимидан узилишига рухсат берди
Байден Россияга қарши санкцияларни бузгани учун хорижий банкларнинг АҚШ молия тизимидан узилишига рухсат берувчи фармонни имзолади.
Ҳужжатда айтилишича, АҚШ молия вазири давлат котиби билан маслаҳатлашганидан сўнг Россия ва учинчи давлатлар ўртасидаги транзакцияларни осонлаштирадиган хорижий молия ташкилотига нисбатан санкциялар қўллаш ҳуқуқига эга. Гап мудофаа, технология, қурилиш, шунингдек, аэрокосмик ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги битимлар ҳақида бормоқда, дея аниқлик киритди Оқ уй.
Санкциялар АҚШда ҳисоб очишни тақиқлаш ёки улардан фойдаланишни чеклаш, шунингдек, мулкни блокировка қилишни ўз ичига олади.
Аввалроқ АҚШ молия вазири Жанет Еллен фармоннинг мақсади “Россия ҳарбий машинасига қарши янги ва кучли воситаларни яратиш” эканлигини, АҚШ расмийлари улардан фойдаланишда “иккиланишмас”лигини айтганди.
Шарҳлар