Байден сайловолди пойгасини давом эттириш керакми ёки йўқлиги ҳақида ўйламоқда — The New York Times

Фото: REUTERS/Elizabeth Frantz

АҚШ президенти Жо Байден ўзининг асосий ҳамкорларидан бирига ўз номзоди сайловларда муваффақиятсизликка учраши мумкинлигини тушунишини ва курашни давом эттириш истиқболларини баҳолаётганини айтди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзади.

Исми ошкор этилмаган сафдошнинг айтишича, президент пойгада қолиш учун унинг кейинги бир неча оммавий чиқишлари яхши ўтиши кераклигини билади. Уларнинг орасида BC News телеканалида 5 июлга белгиланган интервью ҳам бор.

Байденнинг яна бир маслаҳатчисининг нашрга айтишича, мунозаралар муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, президент «ўзи олдида турган сиёсий муаммоларни  жуда яхши англайди». NY Times нашри мақола чиққанидан кейин Оқ уй буни «мутлақо ёлғон» деб атади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.