Байден Трамп билан дебатларда қатнашишга тайёрлигини билдирди
АҚШ президенти Жо Байден рақиби, Оқ уйнинг собиқ эгаси Дональд Трамп билан дебатда иштирок этишга тайёрлигини айтди.
Республикачилардан номзод Дональд Трамп бир неча бор Байденни мунозарада учрашишга чақириб, Америка етакчисининг когнитив муаммолари борлигини кўрсата олишини таъкидлаганди. Амалдаги президент ўз ниятлари ҳақида тўғридан-тўғри жавоб бермади ва барчаси рақобатчининг «хулқ-атворига» боғлиқлигини айтди.
«Қачонлигини билмайман… Мен у билан баҳслашишдан хурсанд бўламан», – деди Байден Sirius XM радиоси учун журналист Говард Стернга берган интервьюсида.
Улашиш:
Шарҳлар