Байден ва Трамп Россия ҳудудининг ичкарисига зарба беришга рухсат беради

Фото: Anadolu Ajansı

АҚШдаги президентлик сайловларидан олдин ёки яқин орада Жо Байден маъмурияти Украинанинг Россия ичидаги нишонларга зарба бериш учун АҚШ қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишни бошлайди. Бу фикрни DW нашрига берган интервьюсида Украина бўйича собиқ махсус вакил Курт Волкер билдирди.

У, шунингдек, агар Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонса, у “бундан ҳам кўпроғини қилиши” мумкинлигини айтади. “У украиналикларга шундай дейди: “Мана сиз учун янги Ленд-Лиз шартномаси. Агар сиз Америка қуролларини сотиб олиш учун фойдалансангиз, керакли миқдорда қарз олишингиз мумкин. Жанг қилаверинглар! Фақат бир шарт билан – қачон Путин урушни тугатишга тайёр бўлса, сиз ҳам уни тугатасиз”. Шу билан бирга, у Путинга ҳам босим ўтказади.У унга шундай дейди: “Украиналикларга қанча керак бўлса, шунча қурол берамиз, биз Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини таъминлаймиз. Урушни тугатинг!».

Волкер, шунингдек, америкаликлар украиналикларга Россия ичидаги нишонларни ўққа тутишга рухсат берганидан сўнг, НАТОнинг бошқа иттифоқчилари ҳам худди шундай йўл тутади, деган фикрга қўшилди. «Америка ҳаммани ушлаб турибди, Германия Қўшма Штатларнинг орқасига яширинмоқда», – деб ҳисоблайди у.

Бундан ташқари, унинг фикрига кўра, Владимир Путиннинг Украинага қарши урушда ядро қуролидан фойдаланиши фақат ушбу фойдаланишнинг «потенциал оқибатлари» билан чекланади, бу «Россияга жуда қаттиқ зарба беради».

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.