Байден ваколатларини Трампга топширишдан олдин Украинага 6 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда

Фото: GETTY IMAGES

АҚШ президенти Жо Байден Доналд Трамп президентликка келишидан олдин Украинага 6 миллиард доллар ёрдам жўнатмоқчи.

Бу ҳақда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан CБС телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Байден 13-ноябрь куни Оқ уйда Трампни ташқи сиёсат муҳокамаси учун қабул қилади, унда у Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечиш хавфини таъкидлайди.

Байден, шунингдек, Трамп билан ҳозирги вазият ва унинг келажак режаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.