,

Байден ўзининг сайловолди нутқида Трампни демократия учун асосий таҳдид деб атади

Фото: zakon.kz

6 январь куни, Капитолийга ҳужумнинг уч йиллигидан бир кун олдин Жо Байден ўзининг сайловолди нутқида Дональд Трампни демократия учун асосий таҳдид деб атади.

“Дональд Трампнинг 2020 йилда Америка демократиясига солган таҳдиди ўшандан бери фақат жиддийроқ тус олди”, – дея  амалдаги АҚШ президентининг сўзларини келтиради The Guardian.

Ўз навбатида, Трамп ушбу нутқни «ночор қўрқтиш» деб атади ва Байденни демократияга таҳдид деб атади.

«Байденнинг хизматлар рўйхати – бу заифлик, қобилиятсизлик, коррупция ва муваффақиятсизликларнинг узлуксиз чизиғидир», – деди собиқ президент Айовадаги митингда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.