Бакальчук Wildberries офисидаги отишмадан кейин Қодиров уни қамоқдан қутқариб қолганини малум қилди

Фото: t.me/WBakalchuk

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Wildberries бозорининг ҳаммуассиси Владислав Бакальчукни қамоқдан қутқариб қолди. Бу ҳақда тадбиркор Ольга Чебикина билан “Миллионщики” YouTube -каналига берган интервьюсида айтган.

Бакальчук 25 сентябрь куни ушбу телеграм-каналда “Рамзан Ахматович Қодиров ҳақиқатда ҳаётимни сақлаб қолди” деган сўзлари акс этган суҳбатдан парчани эълон қилди. Интервьюда у саккиз йилдан кўпроқ вақт олдин Қодиров вакиллари билан танишганини айтади. Ўшанда улар унга ёрдам беришган ва шундан сўнг тадбиркор улар билан “дўстлашган”.

“Буларнинг барчаси (Wildberries ва Russ гуруҳининг бирлашиши) содир бўлганида, мен ҳам маслаҳат учун унинг (Қодиров) олдига бордим. Улар ёрдам беришни таклиф қилишди. Шу туфайли мен қамоқда эмасман, тирик ва соғломман”, – дейди Бакальчук.

Тадбиркор билан суҳбат 16 сентябрь куни ёзиб олинган. Бундан икки кун ўтгач, Бакальчук бошчилигидаги 20-30 кишилик гуруҳ “Романов Двор” бизнес-марказида Кремлдан 350 метр масофада жойлашган Wildberries офисига ҳужум қилган. Отишма чоғида икки киши — қўриқчи ва бизнес марказ ходими ҳалок бўлган, яна 10 киши, жумладан, чеченистонлик уч нафар ММА жангчиси яраланган.

Шундан сўнг, Бакальчук ҳибсга олинган ва Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотилликка уриниш) 2-қисми, 105-моддаси 1-қисми, 30-моддаси, 3-қисми, 317-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг ҳаётига дахл қилиш) ва 330-моддаси (ўзбошимчалик) бўйича айбланган. Ушбу моддаларга кўра, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди.

Бироқ, кейинроқ Бакальчукнинг адвокатлари суд тадбиркорни ҳибсга олмаганини, чунки терговчилар унинг ҳаракатларида жиноят мавжудлигини исботлай олмаганини айтишди. Wildberries ҳаммуассиси вакиллари бунинг сабабларини Тергов қўмитасига ойдинлик киритишни тавсия қилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.