Россия АҚШгача учиб боришга қодир ядровий ракетани синовдан ўтказди

Фото: МТ

Россиянинг Астрахань вилоятидаги Капустин Яр полигонидан қитъалараро баллистик ракета синов мақсадларида учирилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Ушбу парвоз истиқболли ракеталар мажмуаларининг давлат синови доирасида, шунингдек, арсеналдаги ракеталар барқарорлигига ишонч ҳосил қилиш учун амалга оширилди”, — дея аниқлик киритди идора.

Мудофаа вазирлиги парвоз вазифалари тўлиқ кўламда бажарилгани ҳамда Россия ракеталарининг мамлакат стратегик хавфсизлигини таъминлаш бўйича “юқори даражада ишончлилиги” тасдиқланганини маълум қилди. Айнан қанақа ракета учирилганига аниқлик киритилмади.

Қитъалараро баллистик ракеталар 5500 километрдан кўпроқ масофага учади. Улар ядровий жанговар каллакларни таший олади ҳамда узоқ масофадаги душман стратегик объектларига зарбалар бериш учун мўлжалланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.