Шимолий Корея Япон денгизига қарата баллистик ракеталар учирди
12 сентябрга ўтар кечаси Шимолий Корея Япон денгизига қарата бир нечта кичик масофали баллистик ракеталарни учирди, деб ёзади DW Жанубий Корея Қуролли кучлари Штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб.
Ракеталар тахминан 360 км масофани босиб ўтиб, Шарқий денгизга қулаган. Улар маҳаллий вақт билан 12 сентябрь куни 7:10 да Пхеньян яқинидан учирилган.
Жанубий кореялик мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, агар бу ракеталар Жанубий Кореяга қарата учирилганида улар мамлакатнинг йирик шаҳарларига, шу жумладан, Сеулга, шунингдек, Герён ва Кунсан шаҳаридаги ҳарбий объектларга келиб тушиши мумкин эди.
Жанубий Корея КХДР томонидан баллистик ракеталар учирилишини қоралаб, уни Корея ярим оролидаги тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солувчи “провокацион ҳаракат” деб баҳолади.
Шарҳлар