Балтиморда юк кемаси кўприк таянчига урилиб, унинг қулаб тушишига сабаб бўлди
Балтиморда (Мериленд, АҚШ) юк кемаси кўприк таянчига урилгандан сўнг узунлиги 2,57 км бўлган автомобил кўприги сувга қулаб тушди.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, кўприк таянчига бориб урилган Сингапур байроғи остидаги Дали кемаси ёниб кетган ва чўкган. Иншоотнинг қулаши натижасида бир неча автомобил дарёга қулаган.
Кўприк 1977 йилда қурилган ва «Звёздно-полосатое знамя» АҚШ миллий мадҳияси муаллифи Френцис Скотт Кей шарафига номланган.
Улашиш:
Шарҳлар