Бангладешда ҳукуматга қарши намойишларда 48 киши ҳалок бўлди
Бангладешда Озодлик учун уруш иштирокчилари оилаларига давлат секторида квоталар ажратилганидан кейин бошланган норозилик аксияларидаги зўравонликка эътиборни жалб қилиш мақсадида ташкил этилган намойишларда 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Ўтган ҳафталарда “давлат секторидаги квоталар ҳақидаги қарор”га қарши намойишларда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлганидан кейин бутун мамлакат бўйлаб ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда.
Маҳаллий ОАВларга кўра, қайта бошланган намойишларда “солиқ тўламаслик ва ишга бормаслик” чақириғи билан чиққан намойишчилар баъзи жамоат биноларига ҳужум қилиб, бир нечта машинага ўт қўйган.
Маъмурларга кўра, мамлакатнинг турли ҳудудларида полициянинг ҳукмрон Авами Лиг партияси тарафдорлари ва намойишчилар билан тўқнашуви оқибатида 48 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган.
Ички ишлар вазирлиги Дакка ва баъзи ҳудудларда “агар бошқа кўрсатмалар бўлмаса, муддатсиз комендантлик соати” эълон қилинганини билдирди.
Ҳукумат, шунингдек, мамлакатда 3 кунлик таътил эълон қилди.
Вақти-вақти билан қисман бекор этилган комендантлик соати июл ойи охиридан бери мамлакатда амал қилмоқда.
Шарҳлар