Россия қамоқхонасидан озод этилган америкалик баскетболчи олимпия ўйинларида олтин медаль ютиб олди
АҚШнинг баскетбол бўйича аёллар терма жамоаси 11 август куни Париждаги Олимпия ўйинлари финалида Франция жамоасини мағлубиятга учратди, деб ёзади DW. Ўйин 67:66 ҳисоби билан якунланди. Жамоа таркибида Россия қамоқхонасидан озод этилган баскетболчи Бриттни Грайнер ҳам медални қўлга киритди, бу унинг учун учинчи олимпия олтини ҳисобланади.
2022 йил августида 31 ёшли спортчи наркотиклар контрабандаси ҳақидаги иш бўйича Россияда тўққиз йиллик колонияга ҳукм қилинган эди. Ўша йилнинг декабрида Грайнер АҚШда қурол савдоси учун 25 йиллик муддатни ўтаётган Россия фуқароси Виктор Бутнинг қайтарилиши эвазига ҳибсдан озод этилган эди.
Америкалик спортчига нисбатан суд можароси Россияда ҳам, Ғарбда ҳам кенг муҳокама қилинган эди. Жиноий таъқибга Москванинг Шереметьево аэропортида Грайнернинг юкларини кўздан кечириш чоғида каннабис ёғи солинган иккита электрон буғлантирувчи мослама топилгани сабаб бўлганди.
Шарҳлар