Байден Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш шартларини айтди
АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон штатидаги сайловолди ташвиқоти чоғида, агар ХАМАС гаровга олинган исроилликларни озод қилса, «эртагаёқ» сулҳга эришиш мумкин, деб ёзади DW.
Бир кун аввал The Washington Post газетаси АҚШ ҳукумати Исроилга миллионга яқин фаластинликлар жойлашган Рафаҳдаги кенг кўламли операциядан воз кечишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди. Бунинг эвазига Оқ уй Исроилга Хамас исломий ҳаракати етакчиларини топишда ёрдам таклиф қилди, шунингдек, Ғазо секторида террорчилар томонидан фойдаланилган туннеллар хариталарини тақдим этишга ваъда берди.
Улашиш:
Шарҳлар