Байден Исроилга қуролларнинг айрим турларини етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилган
АҚШ президенти Жо Байден агар мамлакат Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий операция бошласа, Исроилга етказиб берилаётган қуролларнинг бир қисмини олиб қўйиш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
«Мен шуни аниқ айтдимки, агар исроилликлар Рафаҳга кирсалар – улар ҳали буни қилмаганлар – мен уларга тарихан бундай амалиётлар учун фойдаланган қурол-яроғларни етказиб бермайман», – деган Америка раҳбари 8-май чоршанба куни CNN телеканалига берган интервьюсида.
У Рафаҳдаги операция ғоясини “нотўғри” деб ҳисоблайди ва Қўшма Штатлар бу мақсадда қурол ва артиллерия ўқ-дориларини бермаслигини таъкидлайди.
Шунга қарамай, Байден Қўшма Штатлар мудофаа масалалари, жумладан, “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими бўйича Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирди. Бироқ, улар унинг Рафаҳ каби минтақаларда уруш олиб бориш қобилиятини қўллаб-қувватламайдилар.
Шарҳлар